Untitled Document

Манқиба... Мен қилган катта хато

Улуғ авлиёлардан Сиррий Сақотий ҳазратлари бир жойдан бошқа жойга борадиган бўлса, йўлдаги жонли ва жонсизлар, ҳатто учаётган қушлар ҳам унга аниқ тушинадиган тилда салом берарди. 40 маротаба ҳажга пиёда борган. Бир куни ундан одамлар сўрадилар:

- Ё шайх, сиз ҳаётингизда бирон марта хатога йўл қўйдингизми?

Боши эгилиб шундай жавоб қилади:

- Эй биродарларим, шундай бир хато иш қилдимки, 30 йилдан буён ичимни ўртайди. Ҳар ёдимга тушганида юрагим тўхтаб қолса керак деб ўйлайман.

- Ҳазрат у қандай хато иш эди?

- 30 йил олдин Бағдодда катта ёнғин чиқди. Ичида менинг дўконим ҳам бўлган бозор бутунлай ёниб кетди. Шу куни мен бошқа жойда эдим. Бозордаги қўшни дўконларнинг ҳаммаси ёнгани ҳолда, менинг дўконим омон қолгани ҳақида хабар келди. Қувончимдан “Алҳамдулиллоҳ” деб Аллоҳу таолога шукр қилдим. Лекин шу заҳоти бошқа мусулмонлар ҳолини ўйламай фақат ўзимни ўйлаганим учун афсусландим. Дарҳол тавба этиб истиғфор айтдим. Каффорати учун дўконимдаги молларимнинг ҳаммасини садақа қилиб тарқатдим.

Соғлик...Қуритилган ўрик (туршак)

● Қон томирларини кенгайтиради ва ҳомиладорликни енгил ўтишида ёрдам беради!

● Магний ва калийга бой бўлиб, қон томири деворларидаги спазмларни енгиллаштиради, қон оқимини яхшилайди ва қон босимини меъёрлаштиради. Буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади.

● Ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Бачадон тонуси ошишининг олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади.