Untitled Document

Суҳбат... Аллоҳни унутганлар

Мусо алайҳиссалом Аллоҳу таолодан: “Ё Раббий, сен севган ва ғазаб қилган инсонларни қандай ажрата оламиз? – деб сўради.

Аллоҳу таоло марҳамат қилди:

“Мен севган бандамнинг иккита аломати бор: у мени ерда эслайди, Мен ҳам уни ердаги ва осмондаги фаришталар ёнида эслайман. Уни гуноҳ амал қилишдан сақлаб азобимдан узоқлаштираман.

Мен ғазаб қилган бандамнинг ҳам иккита аломати бор: Мени унутади, ҳеч эсламайди, гуноҳ ва исёнга берилади. Мен ғазаб қилган одамнинг қалби кибрлидир, тили ёмон гаплар гапиради, кўзи ёмонликларда, қўли эса хасис. Бундай одамга ғазабланаман ва азоб бераман.”

Ҳадиси шарифда бундай деб марҳамат қилинган: “Аллоҳу таоло сизнинг чиройингизга, мол-дунёнгизга қарамайди. Қалбингизга ва амалингизга қарайди.”

Яъни, Аллоҳу таоло одамнинг янги, чиройли кийимига, мақом ва мартабасига қараб савоб бермайди. Қилган амалини нима учун, қандай ният билан қилганига қараб савоб ёки азоб беради.

Астрономия...Парчали-қисмий қуёш тутилиши

(21-22 сентябрь 2025)

Тутилиш тури

Тутилиш даври

Вақти (Астана вақти)

Тутилиш кўринадиган жойлар

Тутилиш катталиги: Энг катта тутилиш вақтида Қуёш диаметрининг Ой тарафидан ёпилган қисми 85%

Тутилишнинг бошланиши

22:29

 

 

Тинч океанининг жануби ва Антарктиканинг шимоли.

Энг катта тутилиш: Ойнинг соя ўқининг ернинг марказига энг яқин ўтган вақти

00:41

 

Тутилишнинг тугаши

02:53